#Халқаро_ҳамкорлик
Бугун, 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов “Озарбайжон темир йўллари” ЁАЖ Бошқарув раиси ўринбосари Иқбал Али ўғли Ҳусейнов билан учрашди.
Учрашувда темир йўл ташувлари соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати муҳокама этилиб, икки мамлакат темир йўл маъмуриятлари томонидан ушбу йўналишда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга юқори баҳо берилди.
Шунингдек, томонлар “Осиё-Тинч океани минтақаси – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия – Европа” халқаро мультимодал йўналишини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашди.